Республика махсус комиссияси томонидан сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётганлиги юзасидан қарор қабул қилинди.
❗️Унга кўра, 2022 йил 7 февралдан бошлаб олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.
Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали талабалари анъанавий тарзда 7 февралдан оралиқ ва якуний назоратларни топширади. Баҳорги семестр учун ўқув жараёни 7 мартдан бошланади.