Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 1-7 май кунлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” “CYBER WEEK” комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
ℹ️ “CYBER WEEK” тарғибот тадбирлари давомида қўйидаги танловларни ўтказиш белгиланган:
⏺ “Спортли дастурлаш” танлови;
⏺ “Энг яхши оммабоп видеоконтент” танлови;
⏺ “Энг яхши монолог” танлови;
⏺ “Энг яхши иншо” танлови;
⏺ “Энг яхши шеър” танлови;
⏺ “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остида, катта ёшли аҳоли ва нафақахўрлар ўртасида танлов;
⏺ Ижтимоий соҳа вакиллари ўртасида “Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” шиори остида танлов;
⏺ “Энг яхши маҳалла” танлови.
? Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
✅ Танлов учун материаллар: https://t.me/Cyber102Bot телеграм боти орқали қабул қилинади.
ℹ️ Эслатма: танловларда фақат Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаролар иштирок этиши мумкин.
❗️Танловда фаол иштирок этинг ва ўзингиз ҳамда яқинларингизни кибертаҳдидлардан асранг.