Samarqand davlat universiteti Kattaqo‘rg‘on filiali

⚡️Талабалар лойиҳалари учун 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади

⚡️Талабалар лойиҳалари учун 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади

? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди (https://regulation.gov.uz/oz/d/63213).

?Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

✅Талабалар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланади.

✅Республика ОТМда Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимлари негизида кенг тармоқли “Карьера марказлари” ташкил этилади.

➡️2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

➖талабалар томонидан қўшимча пуллик таълим, консалтинг ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ОТМ бино ва иншоотларининг бўш турган ҳудудлари “ноль” қийматда ижарага берилади;

➖талабаларнинг ўқиш давомида меҳнат фаолияти олиб борганлигини ҳисоблаш тартиби жорий этилади;

➖Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари талабалар билан ҳар чоракда бир маротаба очиқ мулоқотлар ўтказиб боради.

✅Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг охирги беш йилдаги, Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда кубокларининг охирги икки йилдаги ғолиб ва совриндорлари бўлган талабаларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.

✅Олий ва профессионал таълим муассасаларининг бир қатор йўналишларида пуллик консалтинг хизматлари йўлга қўйилади.

Scroll to Top