⚡️Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади
➡️ (https://drive.google.com/file/d/1fXOsbNqmJs9K-TcAARDTIySHOhQM_PbH/view?usp=sharing)Президентнинг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://edu.uz/media/%D0%9F%D2%9A-289.pdf)қарорига (https://edu.uz/media/%D0%9F%D2%9A-289.pdf) мувофиқ:
✔️2022/2023 ўқув йилидан бошлаб кундузги таълим шаклидаги 2–4-босқич талабалар учун ҳафталик ўқув машғулотлар “4+2”, жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.
?2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
?14 та таълим йўналишида сиртқи таълим шаклига қабул бекор қилинди;
?14 та таълим йўналишидан ташқари сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлганлар қабул қилинади.
?педагогик ОТМнинг қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади;
?тажриба тариқасида педагогик таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларга қабул икки босқичли саралаб олиш тизими – ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари асосида ташкил этилади.
? Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ўртасида академик мобиллик тизими йўлга қўйилади.
?Ҳар йили камида 5 фоиз профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.
◾️Шунингдек, қарор билан таълимнинг барча босқичларида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади.